- Advertisement -
Бу йил Қозоғистон томонидан деярли 11 миллион тонна дон экспорт қилинди. Бу сўнгги 10 йилдаги республика учун рекорд кўрсаткичдир. Қайси давлатлар Қозоғистон донини сотиб олишга тайёрлигини аниқлади.
Қозоғистоннинг бу йилги вазифаси Марказий Осиё бозорларини сақлаб қолишдир. Буғдойнинг асосий харидорлари ҳамон Ўзбекистон, Тожикистон ва Aфғонистондир. Республика ушбу мамлакатларга беш миллион тоннага яқин маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда.