- Advertisement -
Туркманистонда рус тилига талаб катта, у миллатлараро мулоқот воситаси ролини ўйнайди. Республика аҳолисининг тахминан 12% учун она тили рус тилидир. Бу ҳақда Россиянинг Aшхободдаги элчиси Иван Волинкин ТAСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
“Шу муносабат билан Туркманистон раҳбариятига рус тилига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлгани учун яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман ва унинг мамлакатда оммалашишига албатта ҳисса қўшадиган қатор йирик қўшма лойиҳаларни қайд этмоқчиман”, — деди у.