Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонаси ходими Музаффар Жалилов Кениянинг Найроби шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон метеорология ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг 59-сессиясида иштирок этди деб хабар бермоқда Халқ сўзи нашри.
Тадбирда дунёнинг 160 дан зиёд мамлакатидан келган иқлим ўзгариши масалалари бўйича олим, тадқиқотчи ва мутахассислар, экология ва гидрометеорология соҳаларига масъул вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари қатнашди.
Сессияда Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг раиси, унинг ўринбосарлари, гуруҳ бюроси ҳамраиси ва аъзолари, ишчи гуруҳлар ҳамраислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига сайловлар бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш йўли орқали ўтказилган сайловнинг овоз бериш жараёни бир неча босқичда ташкил қилинди. Овоз бериш натижалари бўйича тегишли лавозимларга қуйидаги давлатларнинг вакиллари сайланишди:
Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг раиси – Буюк Британия,
Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг раиси ўринбосари – Венгрия, Танзания, Куба.
Гуруҳ бюроси ҳамраиси – Япония, Покистон.
1-ишчи гуруҳ ҳамраиси – Франция, Хитой.
1-ишчи гуруҳ раиси ўринбосари –Аргентина, Индонезия, Швейцария, Гана, Сенегал, Непал, Канада.
2-ишчи гуруҳ ҳамраиси – Сингапур, Нидерландия.
2-ишчи гуруҳ раиси ўринбосари –Ҳиндистон, Латвия, Кения, Чили, Багама, Гамбия, Венесуэла, Австралия.
3-ишчи гуруҳ ҳамраиси – АҚШ, Малайзия.
3-ишчи гуруҳ раиси ўринбосари –Норвегия, Жазоир, Туркия, САП, Перу, Германия, Конго.
Гуруҳ бюроси аъзоси –АҚШ, Миср, Малайзия, Мексика, Испания, Италия, Индонезия, Аргентина, Малдив, Чад, Чили, Эрон.
Сессия якунида Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг истиқболдаги режалари, янги сайланган масъулларнинг келгусида амалга оширадиган ишлари белгилаб олинди.