Россия пойтахти Москвадаги осмонўпар бино яна учувчисиз дрон томонидан урилган, деди шаҳар мери Сергей Собянин. Унинг сўзларига кўра, бир кечада бир нечта учувчисиз дронлар уриб туширилган, бироқ якшанба куни “Москва Сити” мажмуасидаги бир минорага учиб келиб урилган.
Бинонинг жабҳаси 21-қаватда шикастланган, дейди мер. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган. Россия Мудофаа вазирлиги охирги ҳужумда Украинани айблади. Кийев одатда бу борада ҳеч қандай изоҳ бермайди. Қисқа баёнотида жаноб Собянин «150 квадрат метрдан ортиқ ойналар вайрон бўлганини» айтди.
Унинг қўшимча қилишича, воқеа жойида фавқулодда вазиятлар хизмати ишламоқда. Aйни пайтда Россия мудофаа вазирлиги Москва вилоятида зенит тизимлари томонидан Украинанинг иккита учувчисиз дрони уриб туширилганини маълум қилди.