Москва ва Москва вилоятида об-ҳавонинг «сариқ» даражаси эълон қилинди Тегишли огоҳлантиришлар Россия Гидрометеорология маркази сайтида эълон қилинган. Об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, огоҳлантириш даври 23-июль, якшанба куни соат 20:00 да кучга киради. Москва вилоятида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, шамол тезлиги секундига 15 метргача кучайиши мумкин.
Якшанба куни тушдан кейин шаҳарда ҳаво +19-20 даражагача исийди, баъзи жойларда ёмғир ёғади, булутли бўлади. Душанба куни ҳаво ҳарорати 18 даражага тушади. Aввалроқ синоптиклар ёзнинг сўнгги ойи Марказий Россия ҳудудларида қандай бўлишини маълум қилган эди. Прогнозларга кўра, ёғингарчилик меъёрдан 10-30% кўпроқ тушиши мумкин ва қуёшли об-ҳавони кутишнинг ҳожати йўқ.