Камбоджада овоз бериш давом этмоқда, бу ерда мамлакатнинг узоқ муддатли раҳбари жиддий рақиблар бўлмаган сайловларда ўз партияси бошқарувини узайтириши деярли аниқ.
Пномпендаги сайлов участкаларига келган одамлар Камбоджа Халқ партияси (CПП) парламентдаги барча 125 ўринни яна эгаллашини кутишганини айтди.
Май ойида ягона ишончли мухолифат партияси дисквалификация қилинганидан кейин 38 йилдан бери ҳокимиятда бўлган Хун Сен ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмайди. Танқидчилар овоз беришни сохта деб атади. «Бу сохта сайловлар, чунки ҳақиқий кучли мухолиф партиялар йўқ», деди Пномпендаги ёрдам ишчиларидан бири шу ҳафта бошида.
Ғарб давлатлари, жумладан, AҚШ ҳам овоз беришнинг ҳалоллигидан хавотир билдирди. Одамларга ҳақиқий танлов таклиф қилинмаса, сайловчиларнинг энг юқори иштирокини таъминлаш учун ҳукумат сайловни бойкот қилиш ёки бюллетенларни бузишга уринишларни жиноий иш деб ҳисоблайди.