Мурманскда гравитациявий базаларда ЛНГ линияларини оммавий ишлаб чиқарадиган дунёдаги биринчи завод ишламоқда. У ердан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш учун тузилмалар бутун Россия бўйлаб етказиб берилади.
Давлат раҳбари конструксияларни ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, шунингдек, табиий газни суюлтириш бўйича технологик линия қурилиши қандай давом этаётганини кўрди. Заводда ишлаб чиқарилган гравитациявий турдаги базалар бугунги кунда дунёдаги энг катта сузувчи конструкциялардир. Технологик линияларни ишлаб чиқариш жараёнида Россиянинг юзлаб корхоналари иштирок этмоқда, бутун Россия бўйлаб 80 мингдан ортиқ иш ўрни, шу жумладан Мурманск вилоятида 17 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.