- Advertisement -
Чилида кучли зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси 5,8 ни ташкил этди. Бу ҳақда Европа-Ўртайер денгизи сейсмология маркази хабарида айтилади.
Сейсмик ҳодиса эпицентри 143 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Калама шаҳридан 204 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила манбаи 126 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.