- Advertisement -
Мисрнинг Искандария шаҳрида бинонинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий фуқаро мудофаа бошқармасига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
“Айни дамда қурбонлар сони тўққиз нафарга етди”, — дейилади вазирлик хабарида. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари қулаган уй эгаси ва тўртта пудратчини қўлга олган. Деб хабар бермоқда Aniq.uz нашри.