Сешанба куни Гондурасдаги аёллар қамоқхонасида юз берган тартибсизликда камида 41 киши ҳалок бўлди.Маълум бўлишича, рақиб тўдалар ўртасида муштлашув келиб чиққан, шундан сўнг бир тўда камерани ёқиб юборган.
Расмийларнинг таъкидлашича, ёнғин ўлимга сабаб бўлган, аммо қурбонларнинг баъзилари отиб ташланган. Мамлакат хавфсизлик вазири ўринбосари Жулисса Вилянуева фавқулодда ҳолат эълон қилди ва зўравонликларни бостиришга ваъда берди.Шунингдек, у ўт ўчирувчилар, полиция ва ҳарбийларнинг «зудлик билан аралашуви» га рухсат берди.
«Одамлар ҳалок бўлишига тоқат қилиб бўлмайди», деди Виллануева хоним.Ўлдирилганларнинг барчаси Гондурас пойтахти Тегусигалпадан тахминан 20 км (12 миля) узоқликда жойлашган ва 900 га яқин одам сақланаётган қамоқхона маҳбусларими ёки йўқлиги номаълум. Яна бир қанча маҳбуслар шифохонага етказилган.