2.1 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

Покистонда сув тошқинлари юзага келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Покистонда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 145 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Dawn газетаси хабар берди. Газетага кўра, мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг бир неча туманларида кучли ёмғир ёғган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва табиий офатларни бошқариш миллий бошқармасига жабрланган ҳудудлардаги одамларга ёрдам бериш чораларини кўришни топширган.

2022 йилда муссон ёмғирининг тошқинлари Покистон тарихидаги энг ҳалокатли тошқинлардан бири бўлди. Улар мамлакатнинг 160 та ҳудудининг 90 дан ортиғида 33 миллиондан ортиқ кишига (мамлакат аҳолисининг 14 фоизи) таъсир кўрсатди. Ўлганлар сони 1719 кишини ташкил этди, иқтисодий зарар 30 миллиард долларга баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

ФВВ қутқарувчилари томонидан 2 нафар фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.  Кеча, 15 январь куни соат 10:16 да...

Больше похожих статей

×