- Advertisement -
Туркия хавфсизлик кучлари ижтимоий тармоқларда мамлакатда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтиши ҳақидаги провокацион хабарлар тарқалиши сабабли беш кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда Истанбул бош прокуратураси хабар берди.
“ТАСС” хабарига кўра, қўлга олинганлар ижтимоий тармоқларда сайловнинг иккинчи босқичида овоз бериш жараёни ҳақида жамоатчиликда нотўғри тасаввур ҳосил қилиши мумкин бўлган провокацион хабарларни жойлаштириш орқали жамоат тартибини бузишга уринишда айбланмоқда.