Италиянинг Ла Репубблиcа газетасида тузатувчи бўлиб ишлаган украиналик журналист Украинада снайперлар томонидан отиб ўлдирилди.Богдан Битик ярадор бўлган италиялик мухбир Коррадо Зунино билан бирга ишлаётган бўлиб, улар Херсон вилоятида россиялик снайперлар гумони билан пистирмага учраган, дея хабар беради газета.
Уларнинг иккаласи ҳам “Пресс” ёзуви туширилган ўқ ўтказмайдиган жилет кийган, дея қўшимча қилди у.Россия Херсонни фақат бир қисмини назорат қилганига қарамай аннексия қилганини айтади.Журналистлар дарёнинг ғарбий соҳилида жойлашган Украина назоратидаги Херсон шаҳри яқинидаги Днепр дарёси орқали ўтувчи Aнтонивский кўприги яқинида нишонга олинган.
Россия қўшинлари ноябр ойида шаҳардан дарёнинг нариги томонига чекинишда кўприкни вайрон қилган. Ҳозирда Украина кучлари яқин атрофдаги шарқий қирғоқда ўз позицияларини ўрнатгани хабар қилинмоқда.