16.2 C
Узбекистан
Вторник, 29 апреля, 2025

Энди педагог кадрлар сиртқи таълимда ўқитилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда энди педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Бу кеча, 28 апрель куни қабул қилинган “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш бўйича:

  • педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;
  • олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

2025/2026 ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.

2026/2027 ўқув йилидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпитал педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.

Шунингдек, фармонга кўра, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади. Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан:

  • Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;
  • Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;
  • академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;
  • Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан  халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика Комиссиясига сайланди

ью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган...

Больше похожих статей

×