31.7 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Қишдан шикоятингиз бормиди? — 2022-2023 қиш мавсуми қандай кечишини билиб олинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қиш даврлари илиқ ва кам қорли бўлди, бу бизнинг Ўрта Осиё қишларимиз учун одатий ҳолдир. Бу даврда ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши кузатилади.

Сўнгги 20 йил ичида 2007-2008, 2011-2012 йиллардаги қиш совуқ ва узоқ давом этди, бу ўртача иқлим қийматларидан 3-4о га паст бўлди. Ушбу қишларнинг айрим кунларида ҳаво ҳарорати Тошкентда кечалари 15-17о гача, кундуз кунлари эса 8-13о ​​​​​​​гача пасайди. Бундай об-ҳаво шароити одатда Россиянинг Европа ҳудудидан, Уралдан, баъзан, ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳавонинг кириб келиши ҳисобига вужудга келади.

Энг илиқ қиш ойлари эса 2003-2004, 2008-2009, 2009-2010, 2021-2022 йилларга тўғри келади, Тошкентда ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 3-5о га юқори бўлган. Умуман 2015-2016 йилларнинг қиш мавсуми энг илиқ қиш мавсуми бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-6о га юқори бўлган.

Энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20-23о ​​​​​​​гача илиқ, айрим кунларда эса 25-27огача илиқ кўтарилиши мумкин.

Бу йилнинг қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашишга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023- йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

Кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10огача совуқ, шимолда эса 15-20о ​​​​​​​гача совуқнинг пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8ога пастдир.

Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам ёғиши. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60% дан ошмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×