11 сентябрь куни Россия Федерациясининг 82 маъмурий ҳудудий бирликларида сайловлар бўлиб ўтди.
Сайловчиларнинг иштироки ўртача ҳисобда 40 % ни ташкил этди.
Сайлов натижаларига кўра «Единая Россия» партияси номзодлари умумий ҳисобда 81,86 % мандатлик ўрнини эгаллади.
Россия Марказий сайлов комиссияси аъзоси Игор Борисов сайловларга ташқи ва ички гуруҳларнинг аралашувлари борлиги ҳақида айтди: «Сайлов комиссияларининг фаолиятларига босимлар ўтказиш, телефон қўнғироқлари ва электрон почта орқали хатлар жўнатиш ҳолатлари кузатилди. 1 июндан ҳозирги кунга қадар комиссия серверларига 29 270 та юқори даражадаги кибер-ҳужумлар уюштирилди. Барча хавфлар бартараф этилди».