Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш кунида машҳур Ниагара шаршараси яна мамлакатимиз давлат байроғи рангларида ёритилади.Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, бу тасвир шаршарада Тошкент вақти билан 1 сентябрь соат 7:30 да акс этади.
Ниагара шаршарасини Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритиш 15 дақиқа давом этади.Қайд этилишича, Канада ва АҚШнинг турли бурчакларидан ўзбекистонликлар давлат байроғи билан ёритилган Ниагарани кўриш учун келишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, дипломатик ваколатхонамиз ватандошларимиз билан биргаликда Ниагарада Мустақиллик кунини кенг нишонлашни режалаштирмоқда. У ерда байрам муносабати билан ўзбек рақслари ва қўшиқлари, меҳмонлар ташрифи билан тантанали қабул маросими ташкил этилади.
Шунингдек, анъанавий ўзбек паловини татиб кўриш имконияти ҳам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўтган йили ҳам 1 сентябрь куни Ниагара шаршарасида Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига мамлакат байроғи тасвири