34.7 C
Узбекистан
Суббота, 5 июля, 2025

Эрдоған: Фаластинни барча халқаро платформаларда қўллаймиз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркия барча халқаро платформаларда Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Анқарада Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Туркия Фаластин давлатчилиги декларациясини эътироф этган биринчи давлат бўлди. Биз бу мамлакатни қўллаб-қувватлашда давом этамиз ва айни саъй-ҳаракатни барча халқаро платформаларда давом эттирамиз”, деди Эрдоған.

У шунингдек, Анқара Исроил билан дипломатик муносабатни тўлиқ тиклашга қарор қилганига тўхталиб, ушбу яқинлашув Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишга ҳисса қўшиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга Туркия етакчиси БМТ параметрлари 1967 йил чегаралари асосида Қуддус Фаластин пойтахти эканидан келиб чиқишини таъкидлади.“Яна бир бор қайд этмоқчиманки, мустақил Фаластин давлатини барпо этиш бутун минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш заруратидир”, дея хулоса қилди Эрдоған.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×