6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

“Толибон” Афғонистондаги барча хусусий таълим муассасаларини ёпди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” томонидан тузилган Таълим вазирлиги мамлакат жанубидаги Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятларидаги барча хусусий таълим муассасаларини ёпди. Бу ҳақда Қандаҳор таълим департаменти вакили Вакил-Аҳмад Мутаваккилга таяниб, “Tolonews” телеканали хабар берди.

Аҳмад Мутаваккилнинг айтишича, уларнинг идораси Таълим вазирлигидан Қандаҳордаги барча хусусий маҳаллий таълим муассасаларида дарсларни тўхтатиш бўйича хат олган.

Мактубга кўра, Таълим вазирлиги томонидан Қандаҳор ва Ҳилманддаги барча таълим муассасаларининг лойиҳалари ва фаолиятини кўриб чиқиш учун делегация тайинланган. Шу мақсадда ушбу вилоятларнинг таълим бўлимларига нодавлат таълим муассасалари фаолиятини тўхтатиш буюрилган. 

“Tolonews” манбаларига кўра, баъзи нодавлат ташкилотлар мамлакатнинг чекка ҳудудларидаги қизлар ва ўғил болалар учун маҳаллий таълим дарсларини бера бошлаган.Ҳозирда мамлакатдаги 34 та вилоятда 178 та хусусий, 118 та маҳаллий ва 60 та хорижий ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×