4.9 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

БМТ кортежида бўлган Италия элчиси қўриқчи ва ҳайдовчисига қўшиб ўлдирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги элчиси Лука Аттаназио бугун, 22 февраль куни исёнчи гуруҳлар жойлашган ҳудудда БМТ карвонига қилинган ҳужумда ўлдирилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса Конго пойтахти Киншасадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда юз берган. Ҳужумда Италия элчисидан ташқари, уни қўриқлаётган италиялик карабинер полицияси ходими ва автомобиль ҳайдовчиси ҳам отиб ўлдирилган.



Хабарга кўра, элчи ўлдирилган ҳудуд маҳаллий аҳоли орасида “Уч Антенна” деб номланади ва ушбу ҳудудда 2018 йил икки британиялик фуқаро номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель бугун, 22 февраль куни Брюсселда ўзи раислик қилаётган йиғилишда Иттифоқ Ташқи ишлар вазирларига воқеа тўғрисида маълумот берган ҳамда Италия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига ҳамдардлик билдирган.

“Бу хабар ниҳоятда ташвишга солмоқда ва биз Конгода ЕИ Делегацияси билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз”, дейди Европа Иттифоқи Комиссиясининг Матбуот котиби Набила Массрали.

Маълумот ўринда, Конгонинг шарқий қисмида минералларга бой ерни назоратга олиш учун курашаётган исёнчи гуруҳлар жойлашган.

Ўтган 2020 йилда Конгонинг шарқида қуролли гуруҳлар томонидан қилинган зўравонлик оқибатида 2000 дан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилган. Бундай шафқатсиз ҳужумлар миллионлаб одамларни ўз уйларини тарк этишига олиб келган. Бу воқеаларни БМТ энг ёмон гуманитар инқирозлардан бири сифатида таърифлайди.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус