21.2 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Қримда икки ўзбекистонлик 14 йилга қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Қрим орқали Сурияга кетишни ният қилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Феруз Ҳабибов ва Жасур Маҳмудов қамалди. РоссиянингЖанубий округ ҳарбий суди маълумотига кўра, улар Яқин Шарқдаги террорчилар сафига қўшилишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, 2019 йилда судланувчилар, Симферополда бўлганларида, «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик ташкилотига қўшилишга ва унинг Сурия Араб Республикасидаги фаолиятида иштирок этишга келишиб олганлар.

“Ўзларининг режаларини амалга ошириш учун 2020 йил март ойида Симферополда судланувчилар камуфляж форма ва дори-дармонларни, шунингдек, якунда Сурия Араб Республикасига етиб олиш учун Краснодардан Тбилисига автобус чипталарини ва Тбилисидан Истанбулга самолёт чипталарини сотиб олишган”, дейилади хабарда.

Улар ҳуқуқ тартибот органи ходимлари томонидан жорий йилнинг 26 март куни Симферополда ушланган. Улардан бирига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.5-моддаси 2-қисми (террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш) билан, иккинчисига шу ва 205.1-модданинг 1.1-қисми (шахсни террористик ташкилот фаолиятида иштирок этишга тарғиб қилиш, ёллаш ёки бошқа йўл билан жалб қилиш) билан жиноят иши очишган.

Судланувчиларнинг бири беш, иккинчиси 9 йилга қамалган. Жазони қатъий тартибдаги колонияда ўташи белгиланган. Уларнинг иккиси ҳам жазонинг биринчи йилини қамоқда ўтказади.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди

Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилди. Президент Фармонига (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний...

Больше похожих статей

×