24.6 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

“Толибон” томонидан уюштирилган ҳужумда 13 киши ўлдирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 16 декабрь куни эрталаб Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Афғонистоннинг «Ariana News» телеканали маҳаллий шифохонадаги манбаларига асосланиб хабар берган. 

Қайд этилишича, ҳужум натижасида камида 13 нафар афғон хавфсизлик кучлари ходими ўлдирилган, беш киши яраланган. 

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум Пули-Хумри шаҳрининг Вазиробод туманида, шимолий Бағлон вилоятининг маъмурий маркази, стратегик аҳамиятга эга йўллар кесишмасида жойлашган. Пули-Хумри полицияси «Толибон» ҳужумини тасдиқлаган.

Ўз навбатида, Twitter’даги 1TV канали ўз манбасига асосланиб, Ўрузғон вилоятида (мамлакатнинг марказий қисмида) «Толибон» жангарилари томонидан уюштирилган ҳужум ҳақида хабар берган. Унга кўра, афғон хавфсизлик кучларининг камида 13 нафар ходими ўлдирилган.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×