- Advertisement -
Агар ҳар биримиз назарий жиҳатдан содир бўлиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида қайғурадиган бўлсак, биз ҳатто уйларимиздан ташқарига чиқишга ҳам қўрқишимиз керак. Ўзингизнинг ташвишларингиз ва хавотирларингизни енгишга ёрдам бериш учун сиз ушбу ҳолатнинг сабабларини батафсил рўйхатини тузишингиз мумкин. Масалан, айнан нималар сизни ташвишга солаётганини қоғозга бирма-бир ёзиб чиқинг. Кейин барча фикрларингизни тинчгина ўрганиб чиқинг ва уларни таҳлил қилинг. Шундагина, бу қўрқувлар мутлақо асоссиз ва амалда тасдиқланмаган эканини тушуниб етасиз.