9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Ўзбекистон хавфсиз саёҳатлар мамлакатлари қаторига қўшилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон саёҳат ва сайёҳлик кенгаши (WТТC) туризм соҳаси, ҳукуматлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар мутахассислари билан биргаликда туризм соҳасини қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, мазмунли ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш мақсадида #Safetravel (хавфсиз саёҳат) протоколларини ишлаб чиққан. Бу ҳақда uzbektourism.uz хабар бермоқда

Протоколлар хусусий сектор ходимлари ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун умумий стандартларга мослаштиради. Ўзбекистон ҳам хавфсиз саёҳатларнинг глобал протоколларини амалда татбиқ қилувчи мамлакатларга қўшилди ва айни дамда ушбу жараён йўлга қўйилмоқда. Бу соҳадаги барча хатти-ҳаракатларнинг мувофиқлашувини таъминлаб, туристик хизмат кўрсатувчилар, операторлар ва сайёҳларга қўлланмаларни тақдим этиш, коронавирус пандемиясидан кейин инсон саломатлиги ва гигиенасига янгича ёндашувни назарда тутади.  

WТТC расмий сайтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимовнинг қуйидаги сўзлари келтирилади:

 “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жаҳон саёҳат ва сайёҳлик кенгашининг соғлиқни сақлаш ҳамда тозалик чоралари ҳақида маълумот ишлаб чиқиш ва тарқатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллайди ва қадрлайди. Шу билан бирга, хавфсиз саёҳатлар тавсияларига риоя қилувчи протоколларни амалда татбиқ этади. Пандемия бошланганидан буён Ўзбекистон барча сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган тезкор чора-тадбирларни ишлаб чиқди, жумладан мамлакатимизга ташриф буюрадиган соғлиқни сақлаш муаммолари юзага келганда ҳар бир сайёҳ учун тиббий даволаниш харажатларини қоплаш учун компенсация механизмлари ишлаб чиқилди. Ишончимиз комилки, “WТТC Сафе травелс” протоколлари миллий “Узбекистан: Сафе травел Гуарантеед” тизимимиз билан биргаликда Ўзбекистонда хавфсизлик стандартларини янги босқичга кўтаради ва халқаро туризмнинг тезкор жонланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон ҳукуматлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан халқаро саёҳат ва сайёҳлик ҳамкорлигини қўллаб-қувватлайди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли ҳозирги қийинчиликларни муваффақиятли енгиб, халқаро туризм ривожида янги марраларни забт этишимизга ишонамиз”. 

Манба: darakchi.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×