Сизга ҳеч айтишганми?…
Айтишмаган бўлса, мана мен айтаман.
Сиз бошқачасиз…
Майда истакли дунёда сизнинг орзуларингиз улкан…
Манфаат кўзланган давралардан йироқ, ишқи кўнглига қулф, дили ҳуфтонларга нур…
Суҳбатингиз ёқимли, атрофингиз соф, озор бериш осон… хурсанд қилиш яна-да оддий…
Шу қадарки, икки инсоннинг самимияти бахт беролади.
Сиз энг оддий бошқача инсонсиз. Энг митти зарангизгача ўзгача.
Табассумингиз ҳам…
Сиз бахтга ўхшайсиз!
Балки, бахтнинг ўзи сиздирсиз…
Дунё кир, унда яшаб сиз каби кирини юқтириб олмаслик бахт. Дунёнинг кирини кўрмаслик бахт. Сиз шундайсиз…
Қандай ҳолатда бўлсангиз ҳам, қандай либос кийсангиз ҳам, нимани танаввул қилсангиз ҳам сиз чиройлисиз, сиз бошқачасиз. Сиз ҳамиша энг афзалига лойиқсиз…
Қандай кунлар бошингизга тушса ҳам ҳеч бўлмаса ҳозирги СИЗни сақлаб қолинг…
П/с: ҳар куни ўзингизга шу сўзларни айтинг-да, рухингизни ҳаққини адо қилинг…