18.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Афғонистонда жангариларнинг аксарият қисмини этник ўзбеклар ташкил этувчи Туркистон Ислом ҳаракатининг «бош»ини кесишди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Афғонистон Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Афғонистон шимолидаги Фарёб вилоятида Афғонистон қуролли кучлари томонидан олиб борилган махсус оператсияда (ТИҲ) Азиз Йўлдош ўлдирилганини маълум қилди.

Амалиёт вилоятнинг Гормач туманидаги Сайед Гюль қишлоғида бошланган, дея хабар берди вазирлик, операция натижасида Йўлдошнинг ўғли Ҳикмат ҳам жароҳат олган.

«Азиз Йўлдош шимолий вилоятларда террористик ҳужумлар ва афғонларни ўлдиришда қатнашган», — дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги операция тўғрисида аниқроқ маълумот бермаган.

Азиз Йўлдош ЎИҲ асосчиси Тоҳир Йўлдошнинг ўғли эди, у 2009-йилда Покистонда америкалик учувчисиз самолёт ёрдамида йўқ қилинган эди.

Туркистон Ислом Ҳаракати 1996-йилда Тожикистонда ташкил топган ва Ўзбекистон Ислом Ҳаракати деб номланган. Террористик ташкилотнинг номи 2001-йилда унинг узоқ йиллик раҳбари Тохир Йўлдош (Йўлдошев) томонидан ўзгартирилган.

Азиз Йўлдош ташкилотнинг тўртинчи раҳбари эди. Олдингиларининг ҳаммаси йўқ қилинган ва улардан бири Усмон Ғозий Ал-Қоида ва Толибоннинг ишончига хиёнат қилгани учун толиблар томонидан осиб ўлдирилган. 2015-йилда ТИҲ раҳбари ИШИДга ўтади. Бу эса ташкилотнинг амалда бўлинишига олиб келади.

Азиз Ёлдаш ўзининг харизмаси ва етакчилик сифати билан отасидан ажралиб турар эди, аммо бу ТИҲ га ҳеч қандай фойда келтирмади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×