3.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Самарада ўзбекистонликлар яшаган уй ёниб кетди, ҳалок бўлганлар бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 7 ноябрь куни Самара шаҳридаги 33-уй манзилида жойлашган шахсий уй ёниб кетган. 

Ёнғин натижасида 5 киши жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси А.Х. Н.И.Пирогов номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Ташхис – ис газидан заҳарланиш, бошнинг юмшоқ тўқималари лат ейиши.

Вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олгани ҳамда ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб тургани айтилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакат бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

Манба: kun.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×