24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ношукурлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бир киши кўчада сиқилиб турса, дўсти келиб қолибди.
– Нима бўлди, нега бундай аҳволдасан?
– Иш йўқ, пул йўқ, ҳатто оғриётган тишимни кўрсатгани докторга бора олмаяпман.
Шунда дўсти унга иш таклиф қилибди. Офисига олиб келиб, бир хона ажратиб берибди. Хонада кресло, катта ТВ ва стол бор экан. Столда телефон ва бир қизил тугмача.
Дўсти унга «Кун бўйи ТВ кўриб ўтирасан, сенга телефон қилиб, тугмани бос, дейман, босасан, бўлди. Шундан пул топилади. Топган фойдани 50 фоиздан бўлишамиз», деди.

Шундай қилиб, ҳалиги одам кун бўйи ТВ кўриб ўтирармиш, ҳар замонда дўсти қўнғироқ қилиб, тугмани бос, деса босиб қўярмиш.
Кунлар ўтган сайин даромад кўпайиб, ҳалиги одамниям пули кўпайиб, уй, машина олиб, бойиб кетибди.
Бир куни эса, кечаси хотини қараса, эри ошхонада норози қиёфада, асабийлашиб ўтирганмиш.
– Сизга нима бўлди? – сўрабди хотини.
– Ўзинг ўйла, ўртоғим билан бирга пул топяпмиз, пулни 50 фоиздан тенг бўлиб оляпмиз…
– Хўш?
–Нега энди у билан тенг бўлишишим керак? Ахир тугмани мен босяпман-ку?!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×