3.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ироқда жангариларнинг ҳужуми оқибатида 11 нафар аскар ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жангарилар Боғдоднинг ғарбий қисмида жойлашган Ироқ армиясининг кузатув пунктига ҳужум қилди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди ва саккиз киши яраланди. Бу ҳақда Ироқнинг “As Sumaria” телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум 8 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Ҳужум пайтида жангарилар граната ва автомат қуроллардан фойдаланишган. Отишма оқибатида беш нафар ҳарбий ва олти нафар фуқаро ҳалок бўлди.

Шифокорлар саккиз нафар ярадор ҳақида хабар беришган. Жабрланганлар Бағдоддаги шифохонага етказилган.

Маълумот ўрнида, ИШИД жангарилари 2014 йилнинг ёзида Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олди. Ўша йилнинг июнь ойида улар мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мосулни босиб олишди ва уни пойтахт деб эълон қилишди. 2015 йилда халқаро коалиция кўмагида Ироқ ҳукумат кучлари экстремистлар томонидан қўлга киритилган ҳудудларни озод қилиш бўйича кенг кўламли кампания бошлади. 2017 йил декабрида Ироқда ИШИД мағлуб бўлганидан сўнг, мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият сезиларли даражада яхшиланди.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мамлакатнинг турли минтақаларида террорчиларнинг айрим гуруҳларини йўқ қилиш бўйича операцияларни давом эттирмоқда.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×