23 C
Узбекистан
Понедельник, 21 апреля, 2025

Покистондаги мадрасада портлаш юз берди. 8 киши ҳалок бўлди, 110 дан ортиғи жароҳатланди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги мадрасалардан бирида портловчи модда солинган сумка портлаши оқибатида камида саккиз талаба ҳалок бўлди, 110 дан ортиқ киши жароҳатланди. «Интерфакс»нинг ёзишича, бу ҳақда шифокорларнинг маълумотларига асосланиб, Dawn газетаси хабар берган.

Ҳалок бўлганлар 20 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалардир. Жароҳатланганлар орасида икки ўқитувчи ҳам бор.

Полициянинг аниқлик киритишича, портлаш Қуръон ўрганиш бўйича машғулотлар пайтида юз берган. Уларнинг айтишича, номаълум шахслар бино ичига тахминан беш килограмм портловчи моддалар бўлган сумкани олиб кирган.

Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Покистон бош вазири Имрон Хон ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва жабрланганларнинг тезроқ тузалишини тилаган.

Пешовар — Хайбер-Пахтунхва вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, пуштунлар учун муҳим марказ ҳисобланади. Мадраса бир вақтнинг ўзида ўрта мактаб ва мусулмонларнинг диний семинарияси ўтказиладиган бино вазифасини бажаради.

Манба: daryo.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқотчилар 800 мингта «медкарта»ни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, коронавирусни бошдан ўтказган...

Больше похожих статей

×