16.8 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

ФСБ Волгоградда теракт олдини олди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Текширувлар натижасида Москва, Санкт-Петербург, Уфа ҳамда Майкоп шаҳарларида террорчиларнинг шериклари қўлга олинган.

Россиянинг Волгоград шаҳрида Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари «Катиба Таухид валь-Джихад»* номли халқаро террорчи гуруҳ фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақида РИА Новостига Куч ишлатиш муассасаси матбуот хизмати хабар қилди.  

“Қўлга олиш вақтида гуруҳ раҳбари ва унинг ёрдамчиси Волгограддаги яширин жойдан террорчилик воситаларини олиш вақтида Россия ФХХ ходимларига қуролли қаршилик кўрсатиш оқибатида зарарсизлантирилди”, — дейилган муассаса хабарида

Бўлиб ўтган тинтувлар оқибатида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, қўлбола портловчи мосламаларнинг таркибига кирувчи кимёвий моддалар, зарар етказувчи элементлари ҳамда диний мазмундаги адабиётлар ва бўлажак ҳужум жойлари белгиланган Волгоград харитаси топилган.Бўлажак терактларни тайёрлаш жараёнлари Сурия ҳудудидан туриб бошқариб турилган. Террорчилар ҳукумат органлари бинолари, ҳарбийлар ётоқхоналари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва Она-Ватан ёдгорлигини портлатиб юбормоқчи бўлишган.

Текширувлар натижасида Москва, Санкт-Петербург, Уфа ҳамда Майкоп шаҳарларида террорчиларнинг шериклари қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, ФХХ директори Александр Бортников июн ойининг ўрталарида Россияда сўнгги 10 йил ичида камида 160та терактнинг олди олингани 2019 йилда 43та 2020 йилда 20та терактнинг олди олингани ҳақида ҳисобот берган эди.

Манба: sputniknews-uz.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×