Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Гомель вилоятида ўтказилаётган ХХ Халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда.
Форум доирасида хорижий делегациялар раҳбарларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни очар экан, Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко форум иштирокчилари ва меҳмонларини қутлади.
Тантанали...
Фарғона шаҳрида медиа соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган йирик медиа форум бўлиб ўтди. Тадбирга мингга яқин иштирокчи жалб қилиниб, унда замонавий медиа лойиҳалар, креатив ташаббуслар ҳамда ахборот маконида самарали фаолият юритишга қаратилган инновацион ечимлар тақдим этилди.
Форум ОАВ учун...
Фарғона вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона халқаро аэропорти ривожлантириш концепцияси тақдимоти билан танишди.
Лойиҳа аэропорт инфратузилмасини комплекс модернизация қилишни назарда тутади. Унга учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродром мажмуасини янгилаш, шунингдек, янги йўловчи ва юк терминалларини...
Фарғона вилоятига ташрифнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Инвесторларга хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюриб, “Farg‘ona Expo” халқаро кўргазма мажмуаси фаолияти билан танишди.
Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини тарғиб қилиш учун яратилган мазкур мажмуа 200 дан ортиқ ишлаб чиқариш...
2026 йил 13 апрель куни Фарғона водийсида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига оид йирик каналга чек қўйилди.
Операцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, божхона органлари ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирок этди. Тезкор...
Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар.
2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар.
Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади.
“Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен.
Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар.
Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди.
“Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева.
Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.