«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш бошланади, Фарғона шаҳрида жараён вақтинча чекланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2026 йилги иккинчи мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 21 август соат 23:59 дан бошланади.

Мазкур мавсумда фуқаролар томонидан жами 23 551 та лойиҳа илгари сурилган. Улардан 20 254 таси ишчи комиссиялар томонидан саралаш босқичидан ўтиб, овоз бериш босқичига йўналтирилган.

Шу билан бирга, Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида айрим лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш бўйича сўров юборган. Бироқ Фарғона шаҳри ишчи комиссияси томонидан лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш таъминланмаган.

Шу сабабли Фарғона шаҳридаги овоз бериш жараёни лойиҳалар амалдаги мезонлар асосида қайта кўриб чиқилгунга қадар вақтинча чекланади.

Вазирлик маълум қилишича, чеклов ишчи комиссия томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилгандан сўнг бекор қилиниши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮУ ўртасида меморандум имзоланди

21 август куни пойтахтдаги Инсон ҳуқуқлари уйида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ва Тошкент давлат юридик университети...

Больше похожих статей