Президент Фарғона халқаро аэропорти ривожлантириш концепцияси билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона халқаро аэропорти ривожлантириш концепцияси тақдимоти билан танишди.

Лойиҳа аэропорт инфратузилмасини комплекс модернизация қилишни назарда тутади. Унга учиш-қўниш йўлагини узайтириш ва кенгайтириш, аэродром мажмуасини янгилаш, шунингдек, янги йўловчи ва юк терминалларини қуриш киради.

Тақдим этилган режаларга кўра, майдони тахминан 20 минг квадрат метр бўлган янги йўловчи терминали 1,2 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади, бу ҳозирги қувватга нисбатан икки баробар кўпдир. Шунингдек, ҳаво кемалари учун тўхташ жойлари сонини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Президент аэропортни ҳудуднинг асосий “ҳаво дарвозаси” сифатида ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, замонавий хизмат кўрсатиш тизимини яратиш, қўшимча инфратузилмани ривожлантириш ва объектни бошқаришга халқаро операторларни жалб этиш бўйича тавсиялар берди.

Кутилишича, лойиҳа Фарғона водийсининг транспорт боғланувчанлигини кучайтиради, туризм ривожига хизмат қилади ва ҳудуднинг логистика маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Тадбирлар якунлангач, Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи ниҳоясига етди ва давлат раҳбари Тошкентга қайтди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда энг яхши эко-мактабларни Хивада тақдирлади

Хива шаҳрида Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзларидан бири бўлган “Яшил байроқ”ни кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастурнинг миллий оператори —...

Больше похожих статей