Фарғона вилояти Беларусдаги халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Гомель вилоятида ўтказилаётган ХХ Халқаро иқтисодий форумда иштирок этмоқда.

Форум доирасида хорижий делегациялар раҳбарларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни очар экан, Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко форум иштирокчилари ва меҳмонларини қутлади.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими тадбирнинг юқори савияда ташкил этилганини таъкидлаб, ҳудуднинг инвестициявий ва саноат салоҳиятини намойиш этиш учун яратилган шароитлар учун мезбон томонга миннатдорлик билдирди.

Нутқ давомида халқаро форум мамлакатлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим майдон экани таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига Фарғона вилоятининг замонавий иқтисодий салоҳияти ва уни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ҳудуднинг устувор тармоқлари қаторига тўқимачилик, кимё ва нефть-кимё саноати, электротехника ва фармацевтика ишлаб чиқариши, қурилиш соҳаси, шунингдек, IT-сектор киради. Шу билан бирга, кластер тизимини ривожлантириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий ҳамкорлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлик билдирилди.

Форум якунлари бўйича эришилган келишувлар саноат кооперациясини кенгайтириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиарейслар қўйилди  

Бу ҳақда транспорт вазирлиги маълум қилди. Хусусан, жорий йилнинг 25 – 31 май кунлари давомида Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч...

Больше похожих статей