Бир қанча давлатларнинг хавфсизлик кучлари синтетик гиёҳванд модда ишлаб чиқарётган 8 та наркотик лабораторияни ёпди. Бунинг натижасида, 280 миллион рубллик товар мусодара қилинди.Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идора ходимлари РФ хавфсизлик кучлари билан ҳамкорликда операция ўтказган. Натижада Россия Федерацияси ҳудуди ва Марказий Осиё мамлакатларида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва тарқатишни кенг миқёсда ташкил қилган трансмиллий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
– Саккизта яширин наркотик лаборатория тугатилди, – деди Колокольцев. Қолаверса, 600 литр прекурсор ва 30 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу тахминан 150 минг бир марталик доза дегани. Дорининг қора бозордаги нархи 280 миллион рублдан ошади.
Дарвоқе, мазкур гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш бўйича қўшма махсус операция 6 ой давом этди. Мувофиқлаштирилган ҳаракатлар натижасида Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ер ости лабораториялари тугатилди.
Таъкидлаш жоиз, ер ости лабораторияларининг маҳсулдорлиги ойига 200 килограммни ташки қилган.