Жаҳон тиббиётининг намунавий стандартларини қўллаш, шунингдек, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш мақсадида Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинди.
Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC муассиси Бахтиёр Фазылов ва ACIBADEM Healthcare Group асосчиси Мехмет Али Айдинлар ўртасида имзоланди.
Жорий йилнинг 9 январь куни Acibadem жамоаси лойиҳа устида иш фаолиятини бошлади. Аввал қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди: тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий стандартларни ва янги IT-технологияларни жорий этиш. Шу билан бирга, бутун дунёдан нафақат тиббий амалиётни олиб борадиган, балки таълимни ривожига ҳисса қўшадиган, кадрларни тайёрлаб, ўқитиб ва малакасини оширадиган шифокорлар ва мутахассислар жалб қилинади.
Янги клиникани очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган бўлиб, онкология, орган ва тўқима трансплантацияси, нейрохирургия, роботлаштирилган жарроҳлик ва спорт тиббиёти каби кўплаб йўналишларни бирлаштиради.
Муассислар билан бўлган учрашувда клиника негизида қўшма тиббиёт университетини ташкил қилиш тўғрисида келишувлар муҳокама қилиниб, талабалар замонавий симуляция марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқув дастурлари асосида таълим оладилар.
Пойтахтда тиббий хизматни такомиллаштириш билан бир қаторда, қолган вилоятларда ҳам ушбу клиникалар тармоғини очиш режалаштирилган. Бу аҳолининг арзон ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишлари учун яхши имкониятдир.
ТИМC клиникаси ACIBADEM Healthcare Group билан ҳамкорликни танлагани бежизга эмас. Чунки ушбу тиббий ташкилот дунёдаги иккинчи йирик тиббиёт муассасалари тармоғининг бири ҳисобланиб, Туркиянинг ўзида тиббий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида етакчилардан биридир.