15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Хамид Низамов (Khamid Nizamov) Қайси бири фойдалироқ: кардио ёки куч машқлари?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Кардио ортиқча вазндан қутилишни истаганлар учун ажойиб танлов, деган фикрлар мавжуд. Бунда асосий нарса эсдан чиқади: фақатгина кардио машқлар билан шуғулланганда, организм мушакларни парчалашни бошлайди ва сиз ёғлар билан бирга мушак вазнини ҳам йўқотасиз.

Биринчидан, сиз бундай вазиятда тортилган танага эга бўлмайсиз, иккинчидан, мушаклар қанчалик кучли бўлса, метаболизм ҳам шу қадар тез бўлади, бу эса калорияни йўқ қилиш тезлигини англатади. Фақатгина кардио машқларни бажариб ва диетага амал қилсангиз, сиз калория етишмовчилигини яратасиз ва метаболизмни секинлаштирасиз, яъни танангиз самарасиз ишлашни ва ҳар бир калорияни захирага олишни бошлайди. Шу сабабли, менга аёллар нима нотўғри бўляпти, деган савол билан кўп мурожаат қилишади: улар ҳар куни тонгда югуришади, кам ейишади, яна бола билан кун бўйи ўтиришнинг иложи йўқ ва албатта икки марта узоқ пиёда сайр қилиш — озиш жараёни эса бошланмаяпти.

Аслини олганда, куч машқлари — ёғларни йўқ қилишнинг жуда самарали усули. Ёғларни йўқ қилиш мақсадида тери остидаги ёғ қатламларини камайтирган ҳолда, мушак гуруҳларига бепарволик қилмасдан, бутун тана билан машқ қилинг. Машғулотларда кўп бўғимли машқлардан фойдаланинг: ўтириш, кўтариш, тортилиш. Бундай машқлар моддалар алмашинуви ва ёғларни йўқ қилиш жараёнига яхши таъсир қилувчи гормонлар коктейлини ишлаб чиқаришни тезлаштиради.

Мушакларни мустаҳкамлаб, сиз метаболизмни тезлаштирасиз ва бу билан ёғларни йўқ қилиш жараёни ҳам тезлашади. Бундан келиб чиқиб, куч машқлари озишга ёрдам бермайди, фақатгина катта мушакларни пайдо қилади, деган фикрлар нотўғри.

Асосийси — тегишли тартибда, калориянинг катта бўлмаган етишмовчилиги билан озиқланиш. Буларсиз ҳар қандай машқлар фойдасиз бўлади.

Шу сабабли, кўп бериладиган саволга жавоб бераман: озиш учун энг самарали усул — бу югуриш ва озиқланишдаги чекловлар эканлиги тўғрими? Йўқ. Озишнинг энг самарали усули — бу кардио ва куч машқларини бирлаштириш ҳамда озиқланишда калориянинг кичик етишмовчилигини юзага келтиришдир. Куч машқларисиз фақатгина югуриш ёғларни мушаклар билан йўқотишга, тонусни йўқотишга ва метаболизмнинг секинлашишига олиб келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×