6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Samarkand Half Marathon: Анъанавий марафонга старт берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб, ҳар йили ўтказиладиган анъанавий Samarkand Half Marathon хайрия югуриш мусобақаси бу сафар ҳам тантанали равишда ташкил этилди.
Дунёда юзага келган мураккаб эпидемиологик вазият туфайли
Samarkand Half Marathon бу гал икки шаклда – Самарқандда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 42 нафар профессионал спортчилар учун 21 км масофага югуриш мусобақаси ва ҳамма учун виртуал югуриш мусобақаси кўринишида ўтказилди.
“Пандемия даврига тўғри келган бўлсада, виртуал марафонда 35 та мамлакатдан қарийб 3 мингга яқин спортчилар иштирок этишди” – Азиз Абдуҳакимов.


Самарқанд ярим марафони – нафақат шаҳарнинг ташриф қоғози, балки шаҳар билан танишиш учун энг яхши имконият. Мусобақанинг старти “Регистон” майдонидан бошланади, кейин спортчилар Самарқанднинг Бибихоним, Афросиёб, Ҳазрати Ҳизр, Хўжа Дониёр мақбараси, Улуғбек ва “Шоҳизинда” расадхоналари каби асосий диққатга сазовор жойлари ёнидан ўтишади.
Энг яхши 10 нафар югурувчи (5 қиз ва 5 ўғил) қуйидаги тартибда ўзларинингг пул мукофотларини қўлга киритишади:
1-ўрин – 12 миллион сўм;
2-ўрин – 10 миллион сўм;
3-ўрин – 8 миллион сўм;
4-ўрин – 6 миллион сўм;
5-ўрин – 5 миллион сўм.
Шу билан бирга, бутун дунё бўйлаб иштирокчилар спортчилар билан бирга югуришади. Виртуал пойга формати яриммарафон иштирокчиларига жой ва масофани танлаш эркинлигини беради ва натижалар Strava иловасида қайд этилган маълумотларга мувофиқ қабул қилинади. Яриммарафон дастурига “Скандинавча юриш” бўйича мусобақалар қўшилди ва 12 ёшгача бўлган болалар эса алоҳида болалар югуриш мусобақасида югурадилар.
Югуриш мусобақасида 1 дан 16 ноябргача давом этади. Мусобақа натижаларига кўра, энг яхши югурадиган шаҳар ва энг яхши югурадиган клуб аниқланади. Иштирокчилари энг кўп километр масофани босиб ўтадиган Ўзбекистоннинг шаҳри “Ўзбекистоннинг югурувчи пойтахти” кубогини қўлга киритади. Энг яхши югурувчи клуб ҳам кубок билан тақдирланади.
Samarkand Half Marathon – ноёб хайрия акцияси бўлиб, тенги йўқ ҳисобланади.
Бу йил ташкилотчиларнинг мўлжалида – атаутизм спектри бузилиши (АСБ)га чалинган одамларнинг имкониятлари ва ногиронлиги бўлганлар учун маданий ва санъат масканларидан фойдаланиш имкониятларига бағишланган. Тадбирда аутизмга чалинган инсонлар учун инклюзив муҳитни яратиш ва уларни мамлакатимиз ижтимоий, маданий ва жамоат ҳаётига қўшилиш имкониятлари муҳокама қилинади. Samarkand Half Marathonдан тушган маблағ аутизмга чалинган болалар учун Ўзбекистондаги мактаб-интернатларнинг бирида болалар ижодиёти студиясини яратиш учун сарфланади.
Бугун соат 9:00 да марафон иштирокчиларига старт берилди. Ғолиблар маррага етиб келишгач яна қўшимча маълумотларни тақдим этамиз. Янгиликларимизни кузатишда давом этинг.

Сурайё Равшанова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×