15.8 C
Узбекистан
Среда, 2 апреля, 2025

Туркия билан туризм соҳасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм қўмитаси раиси У.Шадиев ва Туркия маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасида видеоконференсия орқали учрашув ўтказилди. Тадбирда бу давлатда туризм соҳасида илғор тадқиқотларни амалга ошириб келаётган Каппадокия университети ректори ҳам иштирок этди.

Музокаралар давомида 28-29-август кунлари Ўзбекистонга ташриф билан бўлган Туркия маданият ва туризм вазири М.Ерсой билан туризм соҳасида эришилган қатор келишувларнинг бугунги кундаги ижро ҳолати, бажариш механизмлари ва қисқа муддатли режалар батафсил муҳокама қилинди.

Асосий эътибор, вазир М.Ерсойни қабул қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимиз туризм секторини янада ривожлантиришда Туркиянинг илғор тажрибасини тадбиқ этиш борасида қўйилган топшириқ ва вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтидаги бажариш чораларини кўришга қаратилди.

Жумладан, турк ишбилармонлари ва сармоядорларини Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хусусийлаштириш лойиҳаларига фаол жалб этиш, турк тажрибаси асосида туризм соҳаси кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, Каппадокия университети кўмагида истиқболли туризм масканларининг мастер-режаларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш, туризм соҳасига алоқадор вазирлик ва идоралар (транспорт, инвестиция, маркетинг, давлат активларини бошқариш ва бошқалар) вакилларининг Туркияга тажриба ўрганиш учун сафарларини ташкил қилиш ва бошқа қатор масалалар бўйича тегишли келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, М.Ерсой ташрифи якунлари бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган “Йўл харитаси” бандлари алоҳида муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди

29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш...

Больше похожих статей

×