15.8 C
Узбекистан
Среда, 2 апреля, 2025

“Ўзбeкистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумининг 10 янги жилди тақдимот қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунга қадар 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилинган. Самарқандда давом этаётган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” VIII халқаро конгресси доирасида “Ўзбeкистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумининг 10 та янги жилди тақдимоти ўтказилди.

Мазкур нашрлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган. Лойиҳа турли сабабларга кўра, айни пайтда хориждаги музейлар, кутубхоналар, турли коллекциялар ва бошқа муассасаларда сақланаётган ўзбек халқининг маданий ёдгорликлари ва моддий буюмлари, қадимий қўлёзмалар, нодир ашёлар ҳақидаги маълумотларни жамлаш, уларнинг нусхаларини олиш ва халқимизга етказишга қаратилган.

Шу пайтгача 70 жилдлик китоб-альбомлар нашр қилиниб, юртимиз ва чет эллардаги энг машҳур кутубхоналар, олийгоҳ ва  музейлар, нуфузли илм-маърифат масканларига етказиб берилган. Шу ишларнинг давоми сифатида мазкур туркумдаги яна 10 та янги жилд нашр этилди.

 – Лойиҳани амалга оширишга юртимиз олимлари билан бирга хориждаги ҳамкорларимиз, тарихчилар, музей ходимлари иштирок этмоқда. Бу галги 10 жилдни тайёрлашда ҳам уларнинг ҳиссаси катта бўлди ва Буюк Британия, Греция, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон ва бошқа давлатлардаги юртимиз тарихий меросига оид ноёб қўлёзмалар, ҳужжатлар, музей экспонатлари, тарихий асарлар ўрганилди. Бу ноёб маълумотлар албатта, мамлакатимиз тарихи, аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш ва тадқиқ этишга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Рустам Жабборов ЎзАга берган интервьюсида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди

29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш...

Больше похожих статей

×