25.5 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган «Маданиятлар хилма-хиллиги» фестивалида ўзбек миллий таомлари ва санъати намойиш этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

«Халқаро маданият куни» муносабати билан Жанубий Кореянинг Ёжу шаҳрида «Маданиятлар хилма-хиллиги» фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА

Фестивалда ушбу мамлакатдаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий, маданий ва ижодий ташкилотлар, етакчи туристик компаниялар вакиллари иштирок этди.

Юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек ўзбек халқининг бой маданиятини намойиш қилиш мақсадида Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси мазкур тадбир ташкилотчилари қаторида иштирок этди.

Фестивалда 150 дан ортиқ ватандошларимиз ҳам қатнашиб, анъаналариимизни ўзида акс эттирган чиқишлари, миллий рақс ва қўшиқлари билан иштирок этди.

Моҳир ўзбек пазандалари томонидан фестивал иштирокчиларига миллий таомларимиз – палов, кабоб, сомса ва бошқа миллий таомларимиз тортиқ қилинди. Айниқса ўзбек ҳаваскор санъат вакилларининг миллий қўшиқ ва рақслари фестивал дастурдан жой олган миллатлар қонцерт дастурларида ватандошларимиз мувоффақиятли қатнашиб, совринли биринчи ўрин билан тақдирландилар.

Тадбир доирасида Жанубий Корея жамиятида фаол бўлган бир қатор ватандошларимиз Ёжу шаҳар ҳокимияти ва Ёжу чет элликларни қўллаб-қувватлаш марказининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Фестиваль доирасида дипломатик ваколатхона ходимлари Ёжу шаҳар мэри Ли Чонг Ву билан алоҳида музокаралар ўтказди. Мулоқот чоғида Жанубий Корея томонига бугунги кунда мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда геология соҳасига ҳар йили 1 триллион сўмдан маблағ ажратилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни геология ва кон-металлургия соҳаларидаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот...

Больше похожих статей

×