5.5 C
Узбекистан
Среда, 1 февраля, 2023

Самарқандда фуқаро ўзи билмаган ҳолда милоддан аввалги II-I асрларга оид сакларга тегишли бронза қозондан фойдаланиб келган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Самарқандда фуқаро сакларга тегишли бронза қозондан уй-рўзғор ишларида фойдаланиб келган.Қозон Еттисув воҳаси сак қабилаларига тегишли бўлиб, милоддан аввалги II-I асрларга оид.

Маълумотларга кўра, қозонни 1993 йилда Паяриқ туманида яшовчи фуқаро «Қароқчи тоғи» ва «Тешиктепа» археологик ёдгорлиги оралиғидаги адирдан канал қазиш вақтида топиб олган. Уни топиб олганлар ноёблигини билмаган ва уй-рўзғор ишларида фойдаланиб келган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ҳудудда бронза қозонларнинг аниқланиши биринчи марта эмас.

«Қароқчи тоғи»нинг Қўшработ туманидан ўтган қисми ён бағрида жойлашган «Сирлибой» тепадан, Паяриқ туманидаги «Кўктепа» археологик ёдгорлигидан ҳам сакларга оид бронза қозонлар топилган.Шунингдек, 2017 йилда Каттақўрғон туманининг Оқтов тоғларига туташ Йилқиҳайдар қишлоғидан ҳам маҳаллий аҳоли томонидан топилган сакларнинг бронза қозони музей-қўриқхонага топширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ДХХ: Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона...

Больше похожих статей

×