21.2 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Шароф Рашидовни хотирлаб

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат ва жамоат арбоби, адиб Шароф Рашидович Рашидов таваллудига 103 йил тўлди. Бу йирик сана бўлмаса ҳам, “Новости Ўзбекистана” муҳаррияти анъанага биноан, мазкур йирик тарихий шахс ҳақида бир неча мақолалар эълон қилмоқда.

Россиялик тарихчи ва адиб Фёдор Раззоқовнинг “Капиталбанк” АТБ ёрдами билан “Ўзбекистон” нашриётида  Абдуҳамид Пардаев таржимасида “Шароф Рашидов: Ҳаёт ва мамот” номи билан ўзбек тилида ва “Шараф Рашидов: Жизнь и судьба” номи билан рус тилида нашр қилинган асари мамлакатимиз маданий ҳаётида сезиларли воқеа бўлди. Мазкур китоблар “Шарқ зиёкори” дўкони шоҳобчаларида сотилмоқда, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда, матбуотда уларга бағишланган мақолалар эълон қилинмоқда. 
   

Фаол меҳнат йиллари республикага Шароф Рашидов раҳбарлик қилган даврга тўғри келган, ўша давр ҳаётини яхши билан кекса авлод китобхонлари бу китобларга алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Бинобарин, шу сана арафасида “Нуроний” шаҳар Кенгашининг намояндалари ва “Капиталбанк” АТБ вакиллари пойтахтнинг “Нуроний” сиҳатгоҳини қатор дам олувчиларига Шароф Рашидов тўғрисидаги китобни тантанали тақдим қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятига қарашли мазкур санаторий 1992 йилда очилган. Бу ерда мамлакат ривожланиши йўлда бутун умр жнбозлик кўрсатган меҳнат ветеранлари ўз саломатлигини тиклайди. Уларнинг кўпчилиги Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йилларда яшаган ва меҳнат қилган. Жумладан, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидан Шаропат опа Яхшиева Шароф Рашидов билан шахсан таниш бўлмаган, лекин мазкур йирик давлат арбоби юртдоши экани билан фархланади,  Рашидов ҳақида фақат яхши хотиралар қолганини мамнуният билан таъкидлайди.

Пойтахтнинг Чилонзор туманидан етмиш беш ёшли Тўлқинбой Тўхтабоев Тошкентдаги Халқлар дўстлиги саройи қурилишидаги шанбаликда, Сирдарё вилоятидаги шаҳарлардан бирида  янги корхонанинг фойдаланишга топширилишида Шароф Рашидов билан учрашганини мамнуният билан хотирлади. Санаторий директори Бахриддин Камалов ёшлар ҳаракатининг фаол раҳбари, шунингдек халқ назорати ташкилотининг раҳбари сифатида ўз вақтида турли давлат ва жамоат тадбирларида Шароф Рашидов билан учрашганини фахр билан сўзлаб берди.

Раҳбарлиги даврида Ўзбекистондаги бутун бир авлод яшаган, меҳнат ва ижод қилган инсон ҳақидаги асар ўз тарихини кўз қорачиғидай асраётган мамлакат халқи учун қимматли ҳадя бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Фёдор Раззоқовнинг «Шароф Рашидов: Ҳаёт ва мамот»  ва «Шараф Рашидов: Жизнь и судьба» асари “Капиталбанк” АТБнинг молиявий кўмагида ўзбек ва рус тилида уч минг нусхадан, жами олти минг нусхада нашр қилинди.

Рахимжон СУЛТОНОВ,

Р.Тер-Оганесян олган сурат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Мирзо Улуғбек туманида “TOEFL” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.  Бош прокуратура ҳузуридаги...

Больше похожих статей

×