20.4 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Биринчи ўзбек романи муаллифи Абдулла Қодирий

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди.

«Ҳар ҳолда бемавридроқ бўлса керак, камбағал, боғбонлик билан кун кечиргучи бир оилада … туғилғонман», дейди у ўз таржимаи ҳолида, — Ёшим тўққиз-ўнларга борғондан сўнг мени мактабга юбордилар. Мактабда икки-уч йил чамаси эски усулда ўқиб, кейин вақтларда оиламизнинг ниҳоятда қашшоқ кун кечиргани важҳидан ўн икки ёшимда мени бир бойга хизматчиликка бердилар. Хўжайиним ўзи савдогар киши бўлуб, ўрисча ёзув-чизув билатурғон одамга муҳтож эди. Шу таъма бўлса керак, мени ўрис мактабга юборди… 1912 йилда манфактур била савдо қилувчи бир кишига йилига 50 сўм баробарига приказчик бўлуб кирдим…

Шу миёналардан бозор воситаси билан татарлардан чиқадирғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим. 1913 йилда ўзбекча «Садои Туркпстон», «Самарқанд», «Оина» газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзйб юриш фикри уйғонди. 1913 йилда чиққан «Падаркуш» таъсирида «Бахтсиз куёв» деган театр житобини ёзиб юборғанимни ўзим ҳам пайқамай қолдим (1915 йилда). Яна шу йилда театрларда чиқиб турғон ҳикоя ва рўмонларга тақлидан «Жувонбоз» отлиқ ҳикоячани ёзиб ношир топилмағонидан, ўзим нашр қилиб юбордим. Николай тахтдан йиқилғондан кейин оддий халқ милитсиясига кўнгилли бўлиб ёзилдим…

1918 йил бошларида эски шаҳар озиқ комитети бойлар қўлидан олиниб, комитетнинг раислиғига ўртоқ Султонхўжа Қосимхўжаев тайин қилинғон эди ва мен мазкур комитетнинг ўзбекча саркотиблигига кирдим. 1919 йилнинг аввалларида озиқ комитетининг исмидан чиқарилмоқчи бўлғон «Озиқ ишлари» газетасига муҳаррир бўлиб тайинландим…

Шу кунгача Шўро идораларида қилгон хизматларимни бирма-бир санаб ўлтиришим узоққа чўзиладурғон бўлғонликдин мундан кейин муассаса исмларинигина аташ билан кифояланаман: «Рўсто» деворий газетасига мухбир бўлиб, «Иштирокиюн» ва «Қизил байроқ» газеталарида сотрудник… «Муштум» журналининг муанниси ва таҳририя аъзоси бўлиб, то 1924 йилгача меҳнаткашлар манфаатига холис ишлаб келдим. Шу ўтган етти йил орасида Шўролар ҳукумати ва фирқадан бир оғиз танбеҳ олмадим. Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир… Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар…»

Бўлғуси адибнинг илк ижоди 1913—1914 йилларда бошланган бўлиб, дастлаб у шоир сифатида қалам тебратди. Унинг «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Тўй» (1914-1915) каби шеърлари «Оина» жаридасида босилиб чиққан эди. У ўз миллатини маърифатга чақиради, маърифатпарвар шоир ва адиб сифатида майдонга чиқади. «Бахтсиз куёв» (1915) номли фожеаси, «Жувонбоз» (1915), «Улоқда» (1916) каби ҳикояларида ҳам ўз халқини саводли, билимли, маданиятли ва озод кўриш истаги сезилиб туради.

1924 йили Абдулла Қодирий Москвага бориб, Журналистлар институтида таҳсил олди. Москвадан қайтиб «Муштум» журналида штатсиз мухбир бўлиб ишлай бошлади. Унинг «Тошпўлат тажанг нима дейди?» ва «Калвак маҳзумйинг хотира дафтаридан» туркумидаги сатирик ҳикоялари ана шу журналда илк бор босилиб борди.

Абдулла Қодирий 1917-1918 йиллардан бошлаб «Ўтган кунлар» романи учун материал йиғишга киришди. 1922 йилда биринчи ўзбек романининг дастлабки боблари «Инқилоб» журналида чоп этила бошланди. 1925-1926 йилларда «Ўтган кунлар» уч бўлим ҳолида китоб» бўлиб нашр этилди.

1928 йил ёзувчининг иккинчи тарихий романи «Меҳробдан чаён» нашрдан чиқди. 1934 йилга келиб Абдулла Қодирий қишлоқ хўжалиги мавзуига бағишланган «Обид кетмон» қиссасини яратди. Ундан ташқари у Гоголнинг «Уйланиш», Чеховнинг «Олчазор» ва бошқа ғарб ёзувчиларининг сатирик ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилди.

Абдулла Қодирий 1934 йилда бўлиб ўтган Москвадаги Бутуниттифоқ Ёзувчиларининг биринчи қурултойида қатнашади.

У «Амир Умархоннинг канизи», «Намоз ўғри», «Даҳшат» каби романлар яратиш орзусида бўлгани ҳам маълум. Аммо бевақт ўлим орзулари рўёбга чиқишига имкон бермади.

Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинди. «Менга қўйилган айбларни бошдан оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман…» Абдулла Қодирий 1938 йил 4 октябрда Тошкентда отилди. Унинг асарлари ХХ съезддан сўнг, 1956 йилдан бошлаб янгидан нашр этила борди. 1990 йилда Республика президенти Фармони билан А. Қодирий номидаги Республика Давлат мукофоти таъсис этйлди. 1991 йилда эса А. Қодирийга Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти берилди.

Ҳозирги кунда эса бир қатор кўчалар, боғлар, мактаблар, кутубхона, маҳалла ва олий билимгоҳлар унинг табаррук номи билан юритилади. Унинг номидаги Тошкент Давлат Маданият олий билимгоҳида энг билимдон талабаларга Абдулла Қодирий номидаги нафақа берилади. Унинг 100 йиллик таваллуд (1994) санасига етти жилдлик тўла асарлари нашр этилиш арафасида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×