24.6 C
Узбекистан
Понедельник, 21 апреля, 2025

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

“Harword” университети ҳузуридаги “Growth Lab” маркази 2023 йил натижалари асосида эълон қилган сўнгги рейтингда Ўзбекистон 145 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Бу сўнгги беш йилда 25 поғонага юқорилаганини англатади.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон экспорти йилига ўртача 20,5% га ошган бўлиб, бу минтақадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Сўнгги беш йилда экспорт портфелига 67 та янги маҳсулот қўшилган ва улар орқали 2,1 млрд доллар даромад олинган. Бу эса аҳолига жон бошига 59 доллар фойда берган.

Энг катта ўсиш транспорт воситалари (89 фоиз), саноат ускуналари (77 фоиз) ва электротехника (59 фоиз) экспортида кузатилди.

Таққослаш учун: Туркия 44-ўринда, Ветнам 53-ўринда, Қозоғистон 84-ўринда (6 поғонага пасайган), Россия 94-ўринда, Тожикистон 124-ўринда (5 поғонага кўтарилган), Туркманистон эса 126-ўринни эгаллаган (12 поғонага тушган).

Ҳарвард таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон ҳозирда 162 турдаги маҳсулот билан жаҳон бозорида рақобатбардош ҳисобланади. 2033 йилгача мамлакат иқтисодиёти йилига ўртача 5,6 фоиз га ўсиши кутилмоқда — бу дунёда иккинчи энг юқори прогноз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×