6.6 C
Узбекистан
Четверг, 6 февраля, 2025

Дарс тақсимотида 20 соатдан ортиқ дарс ололаманми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.  Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди. Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. Лекин бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда:

➖ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.  Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда.
Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас. Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим.

  Шунга кўра олий тоифали ўқитувчида 15-банддаги бошқа натижалар бўлса, унда ўша ўқитувчи 30 соатгача дарс олиши мумкин. Сиздаги вазиятда ўша ўқитувчининг бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланиб, унинг асосий иш жойидаги дарс соатларига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳолатда дарслар
15-банддаги кўрсаткичлар бўйича тақсимланади.

Мирзо Улуғбек тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Усмоналиев Муслимбек

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

География фани ўқитувчиси иқтисодиёт фанидан дарс берса бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг2024-йил 1-августдаги 238-сонли буйруғи 12-иловасига асосан мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги...

Больше похожих статей

×