Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University) Хитойнинг чиқиндиларни ёқиш соҳасида фаолият юритувчи компаниялари билан ҳамкорликда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда машғулотлар Хитойнинг профессор-мутахассислари томонидан олиб борилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг тизим ташкилотлари, Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази, “Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси” давлат муассасаси, Жаҳон Банки, Осиё Тараққиёт Банки, Европа Тикланиш ва Тарақиёт Банки вакиллари, ХХРнинг 25 нафар профессор-мутахассислари, Энергетика вазирлиги мутахассислари, санитар-тозаликни таъминлаш соҳасида фаолият юритиб келаётган давлат-хусусуий шерикчилик асосидаги корхоналар раҳбарларидан иборат 130 нафарга яқин тингловчилар иштирок этишди.
«Мазкур семинар чиқиндини ёқиш эвазига энергия ишлаб чиқариш ва бошқа қайта ишлаш технологияларига қаратилган. Унда хорижлик инвесторлар, Хитой, Япония, Европа давлатларининг илғор технологиялари бўйича тақдимот ўтказилди, мутахассислар ўзаро фикр ва тажриба алмашишди, – деди Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси директори Шахриёр Нуруллайев. – Бу каби семинарлар янгилик киритишга катта ҳисса қўшади, янги йўналишларга доир ҳамкорликни ривожлантириш босқичларидан бири ҳисобланади».
Ўқув машғулотлари давомида Хитой, Япония, Европа ва AҚШнинг чиқиндиларни энергияга айлантириш тажрибаси, Хитойда чиқиндиларни энергияга айлантириш сиёсати, стандартлар, солиқ ва бошқа тўловлар, чиқиндиларни энергияга айлантириш технологияси, ускуналар ва лойиҳа қурилиши, чиқиндиларни энергияга айлантиришда углерод эмиссиясини камайтириш бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилинди. Шунингдек, мазкур соҳадаги компаниялар фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш бўйича 20 йиллик тажрибага эга бўлган Хитойнинг «Шангҳаи СУС Енвиронмент» компанияси Тошкентда қатор лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилгани таъкидланди.
«Чиқиндини ёқиб, електр енергияси олиш атроф-муҳитнинг зарарланиши муаммосига яхши йечим ҳисобланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариладиган електр токи ва иссиқлик манбаи аҳолига ва завод, корхоналарга берилади, – деди «Shanghai SUS Environment» компанияси бош текник директори, профессор Жиао Хуежун. – Тошкент шаҳридаги чиқинди полигонларини кўздан кечирдик. Бу полигонлар атроф-муҳитни ифлослантириши табиий. Биз эса Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, режалаштирилаётган лойиҳаларимиз орқали чиқиндидан зарарланиш муаммосини ҳал қилиб, пойтахт экологиясини яхшилашни мақсад қилганмиз».
Семинар давомида чиқиндиларни энергияга айлантириш лойиҳаларининг Хитой, Япония, Европа ва AҚШ бўйича тақсимланиши, миқёс ва рейтинг тизимига эътибор қаратилиб, уларнинг жорий ҳолати ёритилди.
Шунингдек, чиқинди ёқиш заводларининг лойиҳаланиши, ўтказиладиган тадқиқотлар, архитектураси, технологияларнинг ўзига хослиги, тузилмаси, ишлаш механизмлари хусусида тақдимот ўтказилиб, иштирокчиларда амалий кўникма ҳосил қилинди.