41 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

ФАО ва Пандемияларга қарши кураш жамғармаси Ўзбекистонга ветеринария тизимини мустаҳкамлаш ва зооноз таҳдидларга жавоб қайтаришда кўмаклашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,680участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатнинг барча ҳудудларида туман эпизоотологлари учун ихтисослаштирилган тренинглар циклларини ўтказмоқда. Ўқув жараёни «Марказий Осиёда “Ягона саломатлик” ёндашуви орқали пандемияларга тайёргарлик кўриш ва ва жавоб чоралари» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Тренинглар доирасида асосий эътибор зооноз касалликлар ўчоқларини аниқлаш ва уларга жавоб қайтариш салоҳиятини тизимли равишда мустаҳкамлашга қаратилган «7-1-7» эпидемиологик кузатув воситасини ўзлаштиришга қаратилган. «7-1-7» методологияси қуйидагиларни назарда тутади:


• касаллик ҳолатини 7 кун ичида аниқлаш,
• 1 кун ичида хабар бериш,
• кейингi 7 кун ичида жавоб чораларини бошлаш.

Ушбу дастур доирасида мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ туман эпизоотологларини ўқитиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 250 дан зиёд мутахассис тренингдан ўтиб, зооноз таҳдидларига самарали жавоб бериш учун «7-1-7» воситасини қўллаш бўйича амалий кўникмалар ва билимларга эга бўлди.

Бруцеллёз, қутуриш ва оқсил касалликлари каби касалликларни кузатиш ва назорат қилиш самарадорлигини ошириш нафақат санитария ва озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан, балки миллий иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга ҳам эгадир. Эпидемиологик кузатувнинг ишончли тизими чорвачилик соҳасига инвестицияларни жалб этишга, маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини оширишга ва янги халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашади. Ветеринария назоратини кучайтириш халқаро стандартларга мос рақобатбардош ва барқарор тармоқни шакллантиради.

Бундан ташқари, эпидемиологик кузатув фаолиятларини амалга ошириш ва илғор методикани жорий этиш Ўзбекистоннинг Жаҳон ҳайвонот соғлиғи ташкилоти мезонларига мувофиқ айрим хавфли касалликлардан холи мамлакат мақомини олиши учун замин яратади. Бундай мақом савдо ҳамкорлари ишончини оширади ва ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Тренингнинг асосий мақсадлари:
• Зооноз касалликлар ўчоқларини барвақт аниқлаш ва жавоб бериш тизимини мустаҳкамлаш;
• Ветеринария ва санитария-эпидемиология хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;
• «7-1-7» воситасини амалий қўллаш бўйича ўқитиш.

Ушбу ташаббус Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳалари барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли стратегиянинг бир қисми бўлиб, унда инсонлар, ҳайвонлар ва атроф-муҳит саломатлиги бир бутун ва ўзаро боғлиқ   бўлган — “Ягона саломатлик” концепцияси илгари сурилади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ички ишлар ва божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мамлакат бўйлаб 22 кг...

Больше похожих статей

×