4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Беларус Ўзбекистонда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқармоқчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Беларуснинг оммабоп tvr.by сайтида «Ўзбекистон ва Беларус фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда қайд этилишича, 2024 йилда Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида Регенератив тиббиёт марказини очиш режалаштирилаётгани хабар қилинган. Марказда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг янги йўналиши ҳисобланади.

«Беларусда бу технологиялар беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаол қўлланмоқда ва беларуслик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишга тайёр», дейилган нашрда.

Бундан ташқари, мақолада Беларус Соғлиқни сақлаш экспертиза ва синов маркази директори ўринбосари Олга Журавлеванинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидаги фикрлари ўрин олган.

«Ўзбекистон – ўсиб бораётган йирик бозор. Албатта, бу бизнинг фармацевтика саноатимизни ўзига жалб қилади. Беларус томони у ерга дори воситаларини экспорт қилишдан манфаатдор. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар бошқа бозорлар қатори Беларусга ҳам киришни истайди. Бу ғояларни амалга ошириш учун дастлаб икки томон ўртасида ҳамкорлик алоқалари кучайтирилиши керак», дейди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×